Бош муҳандис: Yahyoev Mannon Mavlonovich Қабул вақти: Телефон: (+99897) 314-48-88 E-mail: yahyoyevmannon@gmail.com |
Бош муҳандиснинг лавозим вазифалари
- институтнинг муҳандислик хизматига тегишли бўлимлар фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш;
- институтнинг муҳим объектларида техника хавфсизлиги ва техник эксплуатация қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
- институтнинг мавжуд ички ресурслари ёки пудратчи ташкилотлар билан реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича музокаралар олиб бориш ва иш қабул қилиш;
- капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини, жумладан бино ва унинг эвакуация режасини тайёрлаш;
- институтнинг моддий-техник базаси бўйича ҳар бир объект учун алоҳида материаллар рўйхатини тузиш ва тайёрлаш;
- мавжуд объектларни қайта таъмирлаш ҳамда қиммат ва улкан ҳажмли ускуналарни биноларга ўрнатишга мослаштириш бўйича масалаларни ечишда қатнашиш;
- бинолар техник ҳолати ва жиҳозланиши ҳамда ўз вақтида таъмирланишининг назоратини амалга ошириш;
- буйсунувчи шўъбаларга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда уларни меҳнат хавфсизлиги қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш;
- институтнинг моддий-техник базаси ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
- ўз ваколатлари доирасида ўзига бевосита бўйсунувчи бўлимларга кўрсатмалар бериш;
- ўз ваколатлари доирасида буйруқ ва фармойишлар лойиҳасини тайёрлаш;
- иншоотларнинг қайта режалаштирилиши ва эксплуатация қоидаларига риоя қилиниши бўйича тавсиялар бериш;
- институтда ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда электр энергияси, газ ва бошқа турдаги ёқилғилардан фойдаланишнинг лимитларини ўрнатишни назорат қилиш;
- ўз бўйсунувидаги шўъбалар учун зарур материалларга буюртмалар бериш ва тақсимлаш;
- институтга тегишли мулкка зарар етказган шахсларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар бериш;
- амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.