Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари

Равшанов Ҳамроқул Амирқулович

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти илмий ва инновациялар бўйича директор ўринбосари:

т.ф.д.профессор Равшанов Ҳамроқул Амирқулович 

Қабул вақти:

Телефон:

E-mail: x.ravshanov@tiiamekb.uz

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарининг лавозим вазифалари

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида филиалда таълим-тарбия, ўқув-услубий йўналишдаги фаолиятга раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
    давлат таълим стандартлари ва малака талаблари асосида илмий ишларни ташкил этиш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
    жаҳон давлатларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида эришилган илм-фан ютуқлари, яратилган замонавий технологиялари, илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни илмий-амалий фаолиятида қўллаш, тарғиб этиш ва жорий этиш борасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш;
    филиалда Давлат илмий техника дастурлари доирасида амалга оширилаётган фундаментал, илмий-амалий ва инновация грант лойиҳаларининг апробациясини ташкил этиш;
    филиалда халқаро алоқани ривожлантириш, хорижий грант ва инвестицияларни жалб этиш, уларни самарали амалга ошириш;
    талабаларни ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун етакчи хорижий қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ташкилотларига юбориш;
    филиал профессор-ўқитувчиларини, катта илмий ходим-изланувчиларини ва мустақил илмий изланувчиларини қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга жалб этиш;
    талабалар, профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил илмий изланувчилар томонидан ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг факультетлари ва етакчи соҳа кафедралари кабинетларини ташкил этиш;
    филиални битирувчи бакалавр ва магистрларининг билим даражасини ўрганиш асосида уларнинг орасидан истеъдодли ва илмга чанқоқ ёшларни танлаб олиб, илмий ишларга кенг жалб қилиш. Иқтидорли магистрантлар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчиларни ишга жойлаштириш ва филиалда ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
    филиалдаги мавжуд лабораториялар ва илмий марказлари фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш. Кафедралар, илмий лабораториялар ва марказларнинг йиллик илмий-тадқиқот фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
    филиал экспериментал муассасаси ва ўқув-илмий тажриба станциясида ўтказиладиган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни бошқариш;
    филиал кафедраларида илмий-тадқиқот фаолияти йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
    илмий-тадқиқотлар жараёнларини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар ва кафедралар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
    филиал кафедралари, лабораториялари ва марказларида бюджет, хорижий ва давлат грантлари ҳамда хўжалик шартномалари асосида бажарилган илмий тадкикотлар, уларнинг натижаларини ишлаб чикаришга тадбик этиш бўйича тавсиялар бериш;
    филиалда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талабалар билан ишлаш ва уларни фан олимпиадаларига тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш;
    малакавий имтиҳонларни топширувчилар руйхати, имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибини аниклаш ва ОАК билан мувофиқлаштириш, имтиҳон сессиясини ташкил этиш;
    филиалда фаолият кўрсатаётган илмий семинарлар ва ихтисослашган кенгашлар фаолияти мониторингини ташкил килиш;
    илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида Республиканинг илмий-тадқиқот институтлари, хорижий мамлакатлар илмий ташкилотлари билан алокани ривожлантириш;
    факультетларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни Талабалар илмий жамияти, Фан тўгараклари ва илмий фаолиятга жалб этишни ташкиллаштириш;
    республика ва хорижда эълон килинган илмий ишлар танловига таклиф-лойиҳалар тайёрлаш ва унда институтнинг муносиб иштирокини ташкил этиш;
    илмий амалий конференциялар ташкил этиш, филиал илмий-услубий фаолиятини ошириш ишларига раҳбарлик қилиш, илғор илмий-услубий тажрибаларни умумлаштириш;
    илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини филиал ходимлари томонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда филиалнинг барча илмий фаолият йўналишлари бўйича илмий даврий нашрлар билан Ахборот-ресурс маркази фондини тўлдириб бориш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;
    иқтидорли ёш олимларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, уларнинг турли Республика танловларида қатнашишини ташкил қилиш, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Беруний, Навоий, Улуғбек ва бошқа номли нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш;
    кафедралар ва бўлимларни олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш;
    илмий муаммоларни муҳокама қилишга бағишланган симпозиумлар, конференциялар ва семинарлар ҳамда анжуманлар ташкил қилиш;
     илмий-тадқиқот ишлари натижаларини халқ хўжалигига тадбиқ этиш мақсадида реклама ва маркетинг хизматини уюштириш;
    диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгашларнинг фаолиятини ташкил қилиш;
    ўқитувчилар ва илмий ходимларни илмий-ўқув марказларида, жумладан чет элларда ўқитишни ва малака оширишни ташкил этиш, улар билан информацион алоқаларни кенгайтириш;
    катта илмий ходим-изланувчилар, ёш профессор-ўқитувчилар ва мустақил тадқиқотчиларнинг шахсий режаларини бажарилишини назорат қилиш;
    ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар бериш;    ўрнатилган тартибда филиалнинг йиллик рейтингини аниқлаш, танқидий таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
    филиални ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестация-аккредитацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш;
    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва филиал директорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган мансабдор шахсларга интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
    амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Вазирлик буйруқларини, Олий таълим муассасасида ўқув, илмий, молиявий ва тарбия жараёнини белгиланган норматив ҳужжатларни билиши.
Малака талаблари:
Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, ҳушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
ОТМда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши зарур.
Олий таълим муассасасининг тегишли бошқарув бўғинларида-кафедра мудири, факультет декани ёки ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларида камида 7 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.