Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Раҳбарият
Директор
Ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

o-pirimov

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:

т.ф.д., доцент Пиримов Одил Жўраевич 

Қабул вақти:

Телефон:

E-mail: pirimovo@mail.ru

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг лавозим вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари ва Фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчиларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;
  • ўқув-тарбия, маънавий-маърифий жараёнларига оид масалалар бўйича институт илмий Кенгаши қарорлари, ректор буйруқлари ва фармойишларини бажарилишини ташкил этиш;
  • илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, «Таълим тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш;
  • талабалар ва ота-оналар қабулхоналарини ташкил этиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва институт ректорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган мансабдор шахсларга интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
  • таълим-тарбия ва маънавий-маърифий соҳага оид вақтли матбуотда чоп этилган қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари мазмуни билан институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларини мунтазам равишда таништириб бориш; 
  • ҳуқуқий тарбияни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, коррупциоген ҳаракатлар профилактикаси ва унга қарши курашиш борасида  тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган “Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари” бўйича профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириб бориш;
  • қоидаларга риоя қилиш ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш, унинг натижаларини муҳокама этиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда интизомий чоралар кўриб бориш;
  • ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича - талабалар муаммоларини ўз вақтида қайд қилиш ва ҳал қилишга қаратилган “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш, “Таклиф ва мулоҳазалар қутиси”да билдирилган муаммоларни ўрганиб бориш, “Ёшлар ва таълим” таълим жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш, сўров натижаларини институт ва факультет Илмий Кенгашида муҳокома қилиш асосида тегишли чора – тадбирлар белгилаб бориш;
  • “Мард ўғлон”, “Ниҳол” мукофоти, “Зулфия” мукофоти, “Ёшлар иттифоқи таълим грантлари” ва бошқа турли танлов, мусобақалар (бадиий, санъат, ижодий, спорт)да талабалар иштирокини таъминлаш ва уларда совриндор бўлган талабалар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни маънавий – маърифий ишларга фаол жалб этиш тадбирларини амалга  ошириш; 
  • Талаба-ёшлар ўртасида ташкил ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларни Ўзбекистон Республикаси 5 муҳим ташаббуси асосида ташкил этиш;
  • маънавий – маърифий йўналишда илмий – тадқиқот ишларини  ташкил  этиш  бўйича:
  • олимлар ва илмий – тадқиқотчиларни маънавий – маърифий ишлар жараёнига илмий – амалий жиҳатдан жалб этиш;
  • баркамол шахсни тарбиялашга қаратилган тадқиқот ишлари натижаларини тарбия жараёнига жорий этиб бориш;
  • маънавий-маърифий ишларнинг долзарб масалаларига бағишлаб, мавзуларга тегишли таниқли санъат арбобларини, ташкилотлар ходимларини таклиф қилган ҳолда илмий-амалий конференциялар ўтказиш ҳамда илмий журнал ва  газеталарда  мақолаларни  эълон қилиб бориш;
  • вазирликка институтнинг ўқув йили учун мўлжаллаб тузилган маънавий-маърифий ишлар режасида ва бошқа соҳада амалга оширилган маълумотини ўз вақтида бериб бориш;
  • вазирликнинг меъёрий кўрсатмалари асосида, маънавий-маърифий, тарбиявий ишлари тизими учун зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
  • ахборот-ресурс маркази, талабалар турар жойларини маънавий-маърифий ва тарбиявий масалаларига оид адабиётлар билан таъминлаш;
  • талабалар турар жойларида яшаш шароитини мунтазам равишда яхшилаш, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, ўқув гуруҳлари мураббийлари ва профессор-ўқитувчиларни талабалар турар жойларида ва ижарада яшовчи талабалар билан ишлашни тизимли ташкил этиш;
  • талабаларнинг ота-оналари, маҳаллий ҳокимиятлар, ҳайрия жамғармалари, маҳаллалар билан факультетлар ва кафедралар ҳамкорликда олиб бориладиган ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • маданий-маиший ҳордиқ чиқариш тизимларининг узлуксиз сифатли ишлашини таъминлаш масалаларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • мамлакат ҳаётига ва халқаро ҳаётга оид ҳамда институтда маънавий-маърифий масалалар бўйича амалга оширилаётган ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташқил этиш, спорт, маданий ҳаваскорлик тўгаракларини ташкил этиш;
  • спорт-соғломлаштириш, маиший хизмат, овқатланиш, дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш тизимларини узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш;
  • республика, шаҳар ва туман миқиёсида бўладиган турли жамоат ишларида (спорт мусобақалари, дам олиш сайиллари, фестиваллар, концертлар, таниқли давлат арбоблари, ёзувчилар, шоирлар, олимлар билан қизиқарли учрашувлар, кўрик-танлов конкурслари, тарихий маданий ёдгорликларни зиёрат қилиш, шанбаликлар ва бошқа тадбирларда) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирокини таъминлаш;
  • ўрнатилган тартибда институтнинг йиллик рейтингини аниқлаш, танқидий таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
  • институтни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестация-аккредитацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.
  • тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
  • ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар бериш;
  • амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.

Билиши керак:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Вазирлик буйруқларини, Олий таълим муассасасида ўқув, илмий, молиявий ва тарбия жараёнини белгиланган норматив ҳужжатларни билиши.