Абитуриент қабул комиссиясига тегишли ҳужжатларни топшириши, топширган ҳужжатларига мос маълумотлар абитуриентлар базасига тўғри киритилганини тасдиқлаши лозим. Қабул жараёни тугагандан сўнг абитуриентнинг мурожаатлари (шикоятлари) инобатга олинмайди.
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорт билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши, тест синовларини ўтказиш қоидаларига қатъий амал қилиши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:
Абитуриент юқорида кўрсатилган мажбуриятларидан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:
Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Абитуриентлар танлаган таълим йўналишига қараб тегишли равишда бир, икки ёки учта фан мажмуаси бўйича тест синовини топширади.
Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топшириғини ўз ичига олади.
Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади.
Ҳар бир тест топшириғига 4 тадан («А», «B», «C», «D») муқобил жавоблар берилади.
Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.
Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Соғлиғига салбий таъсир этувчи ҳолатларда тест материалларисиз кузатув остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажартилди.
Шуннигдек, 2022/2023 ўқув йилида хотин-қизлар ушбу танловда иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли тавсияномаларни опреатив тарзда бериш ваколати Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юклатилди.
2022 йил 15 июнга қадар тегишли тавсияномалар хотин-қизларга берилади.
2022 йил 20 июнга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати ДТМга тақдим этилади.
Манба: https://t.me/eduuz/2606