Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Филиал низоми

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Қарши филиалининг УСТАВИ

O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi

Toshkent irrigatsiya va qishloq xo’jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti

Qarshi filialining USTAVI

Қарши-2019 

1. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 май “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги 437-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

2. Филиал давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув-педагогик ва илмий-методик ва бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим хизматларини кўрсатади.

3. Филиал ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Уставга амал қилади.

4. Филиал юридик шахс ҳисобланади. Оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида шахсий ҳисоб варақаларига, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа, шу жумладан, валюта бўйича ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

Филиалнинг юридик манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод шох кўчаси, 19-уй.

-давлат тилида: Кирилл алифбосида:

Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали

-давлат тилида: лотин алифбосида:

Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Qarshi filiali рус тилида:

Каршинский филиал Ташкентского института инженеров ирригации и механизации сельского хозайства

- инглиз тилида:

Tashkent institute of irrigation and agricultural mechanization engineers Kharshi branch

 

 

5. Филиалнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишига бўлган эҳтиёжларини олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим турларида маълумот олиши орқали қондириш;

олий таълимдан кейинги таълим турида олий малакали илмий-педагог кадрлар (фалсафа доктори, фан доктори) тайёрлаш;

жамиятнинг ахлоқий, маънавий-маърифий, маданий ва илмий қадриятларини сақлаш ва бойитиш;

ҳар томонлама ривожланган ва содиқ шахсни, мустақил давлат фуқаросини ўз ватани фидойиси, халқ, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, халқ анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, ватанимиз келажаги учун виждонан ва ҳалол меҳнат қилувчи этиб шакллантириш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

республика қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича эришилган ютуқлар, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Қашқадарё вилоятидаги ишлаб чиқариш соҳаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни қўллаган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш ва иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида қишлоқ ва сув хўжалаги соҳасидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ўқув ва малакавий амалиётларни замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт чамбарчас боғлигини таъминлаш ва битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва етакчи ташкилотларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш ҳамда профессор-ўқитувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарига малака ошириш ва стажировкага юбориш орқали Филиалнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш.

Филиал бинолари ва унга тегишли объектларда умумий овкатланиш, ошхона, буфетларни ташкил этиш ва фаолиятини юритиш. 

III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларнинг субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

а) Талабалар:

7. Филиалга қонунчиликда белгиланган тартибда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар таълим маълумотига эга бўлган шахслар аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Филиалга қабул барча учун (грант, тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қонунчиликка мувофиқ тест синовларисиз муайян имтиёз асосида ҳам ўқишга қабул қилиш кафолатланади.

Амалдаги қонунчиликка асосан хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилади.

Шунингдек, Филиалга олий маълумотга эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ (иккинчи ва ундан кейинги таълимда) ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Филиал директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган шахс Филиалнинг талабаси ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда баҳолаш дафтарчаси бепул берилади.

8. Филиалнинг талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;

Филиал ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим воситаларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

бепул маслаҳатлар ва тавсиялар олиш;

аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;

таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, деканат ва кафедра раҳбариятига билдириш ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

Филиал ва факультет миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш;

илмий-тадқиқот ишларида ва илмий конференцияларда қатнашиш ва уларнинг натижаларини нашр этиш;

Филиалда қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат

бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш;

ўқишдан ташқари вақтларда маънавий-маърифий, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бошқа қонунчиликка зид бўлмаган жамоат ишларида иштирок этиш;

ўқишдан бўш вақтларида олий таълим муассасасининг ўзида, шунингдек, бошқа жойларда меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишлаш;

сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиши учун зарур бўлган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.

9. Давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шаклида таълим олаётган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда стипендия билан таъминланадилар (хорижий талабалар бундан мустасно).

Талабалар тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, номли Давлат стипендиялари ва Филиал ички номдор стипендияларини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

10. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага ўрнатилган тартибда академик таътил берилиши мумкин.

11. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кундузги ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга Филиалда ўқиётган вақти давомида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.

12. Филиалнинг талабалар турар жойи сиғимидан келиб чиққан ҳолда муҳтож талабалар, Филиал талабалар турар жойларидан санитария меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган жой билан таъминланади. Талабалар турар жойи учун тўлов талабалар турар жойларида коммунал- маиший хизматлар учун тўловларни инобатга олиб, Филиал кенгаши томонидан белгиланади.

Турар жойга муҳтож талабалар мавжуд бўлган ҳолда, Филиалнинг талабалар турар жойлари майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш (ижарага бериш, бошқа келишувлар)га рухсат этилмайди.

13. Филиалдан ўз хоҳиши ёки узрли сабабларга кўра, четлаштирилган талаба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом асосида қайта ўқишга тикланиш ҳуқуқига эга.

Филиалнинг талабалари белгиланган тартибда бошқа олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш (ўқишга кайта тикланиш) ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан талабаларни Филиалга ўқишини кўчириш (ўқишга тиклаш) тақиқланади. 

14. Филиал талабалари олий таълимнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларда назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари зарур. Филиалнинг устави, ички тартиб коидалари, одоб-ахлок; қоидалари ва талабалар турар жойлари қоидаларига риоя этишлари шарт. Талабалар турар жойи қоидаларига риоя этиш талаби ушбу талабалар турар жойида яшаётган талабаларга тааллуқли.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман этилади.

15. Талаба Филиалдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумотномаси асосида);

г) ўқув интизомини ва Филиалнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);

и) вафот этганлиги сабабли.

Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба Филиал директорининг буйруғи билан курсдан қолдирилади.

Филиал маъмурияти ташаббуси билан “е” кичик бандларига кўра, талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 17-банди “г” кичик бандига кўра, четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.

Интизомий жазога тортилаётган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билан ректорга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки бошқа ваколатли ташкилотларга мурожаат этиши мумкин.

Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.

Талаба Филиалдан четлаштирилганда, унга шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдда сақланади.

Интизомий жазо чоралари талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган 

вақти ҳисобга олинмаган ҳолда ҳатти-ҳаракат аниқлангандан сўнг бир ойдан ва ҳатти-ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабалар касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларида талабаларга интизомий жазо чораларини кўриш ман этилади.

Талаба касал бўлганлиги ўзи ёки унинг ота-онаси томонидан ёзма ариза билан бевосита деканатга, одатда, бир ҳафтадан кечиктирилмасдан маълум қилинади ва тиббий маълумотноманинг асли тақдим этилади.

б) Филиалнинг педагог ходимлари, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий- хўжалик ходимлари :

16. Филиалда педагог, илмий ходимлар, муҳандислик-техника, маъмурий- хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизматчилар лавозимлари мавжуд.

Педагог ходимлар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент ва ўқитувчи-стажёр лавозимлари киради.

17. Педагог ходимлар таркибидаги лавозимларни эгаллаш танлов асосида меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.

Филиал директори Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори тавсиясига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси билан келишилган ҳолда тайинланади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти филиалларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Факультет декани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал директорининг буйруғи билан тайинланади.

18. Филиалнинг педагог ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган тартибда Филиал ва факультет кенгашларига сайлаш ва

сайланиш;

Филиалнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

Филиалнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий бўлинмалари хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматларидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

Филиал маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш, лавозимларни эгаллаш;

хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;

назарий билимлари, амалий тажрибаси, илмий-тадқиқот олиб бориш

услуби ва педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари, хорижий илмий лойиҳалар ҳамда хўжалик шартномаларида иштирок этиш;

дарслик ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш, монография ва илмий мақолалар ёзиш, ихтиро учун патент, АКТ учун дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар олиш;

тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-тадқиқот ишларининг муҳокамасида иштирок этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, илмий ишлар натижаларини нашр этишга тавсия бериш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашда қатнашиш;

хорижий етакчи олимлар, илмий марказлар ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

19. Филиал педагог ва илмий ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва ижро интизоми, Филиал устави, Ички меҳнат тартиби ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;

иш жараёнида мулоқот қиладиган муассаса ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш;

иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий режа асосида ўқув-услубий, илмий ва маънавий- маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан:

а) ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий, илмий ўқув-ташкилий ишларни тасдиқланган шахсий режа асосида бажариш ва маънавий- маърифий ишларда иштирок этиш;

б) тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий- маърифий ишларда бевосита иштирок этиш, шу жумладан, дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш;

в) Филиал кенгаши томонидан тасдиқланган, кафедрада бажариладиган илмий мавзуларда иштирок этиш;

г) ўз малакасини мунтазам равишда ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларига риоя қилиш;

Филиалнинг мол-мулкини асраб- авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;

иш берувчига бевосита ўзининг айби билан етказилган ҳақиқий моддий зарарни қоплаш;

Филиал жамоатчилик ишларида қатнашиш;

педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;

замонавий цивилизация ва демократия шароитида таълим олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий тайёргарлиги, меҳнатга бўлган қобилиятини шакллантириш;

чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш, камида бир ёки иккита хорижий тилни билиш;

таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;

“Устоз-шогирд” тизимида иштирок этиб, ўзига бириктирилган шогирдлар билан илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга ошириш;

ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш; кийиниш маданиятига риоя этиш;

республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;

Филиал, факультет, кафедра томонидан ташкил этиладиган маданий, маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;

ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида бойитиб бориш;

дарсларни юқори савияда ўтиш;

фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;

ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи ўқитадиган фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календарь режаси ва рейтинг назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш; рейтинг назоратларини ўз вақтида ўтказиш; талабалар билимини холисона баҳолаш; янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш; илмий салоҳияти ва педагогик маҳоратини ошириш; талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; ўзининг мутахассислиги бўйича ишлаб чиқариш корхонаси ва муассасаларда мавжуд муаммолар ҳақида маълумот ва тасаввурларга эга бўлиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд муаммоларнинг ечимига оид тадқиқот мавзуларга эга бўлиш;

олиб бораётган тадқиқот мавзуси асосида шахсан ёки ҳаммуаллифликда ишланма ва технологиялар яратиш;

мутахассислиги бўйича таянч олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш ёки стажировкадан ўтиш;

олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш.

20. Филиал ходимларининг чет эл хизмат сафарлари вазирлик томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тартиби тўғрисида”ги муваадат Йўриқнома асосида амалга оширилади.

21. Филиал педагог ходимларининг уч йилда камида бир маротаба малакасини оширишни таъминлайди.

22. Филиалнинг маъмурий-хўжалик, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

IV. Ўқув-тарбиявий ишлар

23. Филиалда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги ўқув шакли) қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади: 5450200 - Сув хўжалаги ва мелиорация

5430100 - Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш 5450400 - Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 5311000 - Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)

5410700 - Ер кадастри ва ердан фойдаланиш 5313400 - Геодезия ва геоинформатика

24. Филиал таълимнинг асосий таълим дастурларини бир босқичда бакалавриата амалга оширади.

Бакалавриат - таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимдир.

Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича таълим йўналиши бўйича “бакалавр” даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.

Давлат намунасидаги бакалавр дипломи унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгаллаган мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.

Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида каралмайди.

25. Филиалда таълим жараёнини ташкил этиш, таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, директор (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари) томонидан тасдиқланган йиллик календарь ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Таълим жараёнини мақсадли ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан Филиал талабаларга олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарур шароитларни яратиб бериши лозим.

Таълим-тарбия жараёнининг бирлиги давлат таълим стандартлари билан таъминланади. Филиалнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, талабалар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига, раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.

26. Филиалда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари

белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши, назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), бакалаврлик битирув малакавий иши.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учуй 80 дақиқалик (танаффуссиз қўшма маъруза) академик соат белгиланган. Ўқув маштулотлари орасидаги танаффус камида 10 дқиқа булади.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек, рус ва инглиз тиллари хисобланади.

27. Филиалда асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандарти қўлланилади.

28. Филиалда таълим дастурларини ўзлаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан давлат руйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тартибга солинади. “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом”га асосан битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.

Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан директор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

29. Филиалда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.

V. Филиалнинг таркиби

30. Филиалнинг таркибига қуйидагилар киради:

а) Факультет ва кафедралар:

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети:

Гуманитар фанлар кафедраси;

Умумтехник фанлар кафедраси;

Математика ва табиий фанлар кафедраси.

б) Бўлим ва марказлар:

Ўқув-услубий бўлим;

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими;

Ахборот-ресурс маркази;

Ахборот технологиялари маркази;

Факультетлараро умумтаълим кафедралари;

Талабалар турар жойи;

Психолог;

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими;

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими;

Халқаро ҳамкорлик бўлими;

Таҳририй-нашриёт бўлими;

Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими;

Бухгалтерия;

Режа-молия бўлими;

Ишлар бошқармаси;

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими;

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими;

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими;

Бош муҳандис;

Девонхона ва архив бўлими;

Мониторинг ва ички назорат бўлими;

Ходимлар бўлими;

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими;

I ва II бўлимлар;

Юрисконсульт;

Матбуот котиби;

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими;

в) Филиал негизида Академик лицей фаолият кўрсатади.

31. Филиалнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда ўзгаришлар белгиланган тартибда киритилади.

VI. Филиални бошқариш

32. Филиални бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ушбу Уставга мувофиқ якка раҳбарлик ва Филиалнинг кенгаши, Васийлар кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.

^___

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом асосида Филиалда жамоатчилик кенгаши фаолият юритади.

33. Филиал Устави Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

34. Филиални бевосита бошқаришни Олий ва ўрта махсус таълими вазири томонидан тайинланган директор амалга оширади.

Директор Филиал фаолиятига, шунингдек, Филиалнинг Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда мазкур Уставда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.

Директор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Қарши филиали номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, Филиалнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида Филиалнинг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича фармойишлар беради.

Директор Филиал ваколати доирасида:

Филиал фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Филиалга юкланган мақсад ва вазифаларни бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда факультет деканлари, бош бухгалтери ва бош бухгалтер ўринбосари-аудиторни лавозимига тайинлайди ҳамда лавозимидан озод қилади;

Филиал директори ўринбосарлари лавозимига номзодларни тавсия этади ва директор ўринбосарлари, деканларнинг муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;

Филиал ходимлари ва хизматчиларини, шунингдек илмий-педагогик ходимларни Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ишга олиш ва бўшатишни амалга оширади;

юридик хизмати ходимларини тегишли адлия органи билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Филиал таркибига кирган илмий-тадқиқот, тажриба-экспериментал ҳамда бошқа ташкилот ва бўлинмаларнинг вазифаларини белгилайди ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Филиал ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда белгилайди (директор ва директор ўринбосарлари бундан мустасно);

Касаба уюшма қумитаси ёки филиалнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда Филиалнинг Ички тартиб қоидаларини тасдиқлайди;

Филиалнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ёки вазирликнинг норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилади;

Филиалда намунавий штат бирликларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, тасдиқланган Филиал ходимларининг сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида Филиал педагог ходимлар ва бошқа ходимларининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Филиал кенгашининг тавсиясига кўра, ўрнатилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ факультетларни, кафедраларни очиш ёки ёпиш қарорларини тасдиқлайди.

“Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисидаги Низом” талабларидан келиб чиққан ҳолда Филиал кенгашининг тавсиясига кўра, кафедралар ташкил этилади ёки тугатилади.

Филиал директорига ўзи ишлаётган олий таълим муассасаси ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий - методик раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди. Директор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.

35. “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Филиал фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун Кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш таркибига директор киради ва Кенгаш раиси ҳисобланади, директор ўринбосарлари, факультет декани ҳамда кафедралар мудирлари, бўлим бошлиқлари, Филиал ходимлари, касаба уюшмаси кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти вакиллари киради. Кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда (конференцияда) яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Профессор-ўқитувчилар таркибидан Кенгашга сайланадиганлар сони директор буйруғи билан белгиланади.

Кенгашнинг ваколати, уни сайлаш ва фаолият юритиш тартиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг Кенгаши тўғрисида”ги намунавий Низом билан белгиланади.

36. Филиал кенгашининг ваколатлари:

Конференцияларни ташкил этиш, шунингдек, унинг ўтказилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Филиални ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишларини, шу жумладан, унинг таълим ва илмий фаолиятини белгилаш;

ўқув жараёнини ташкил этишнинг асосий масалалари, шу жумладан, ўқув режасини тузиш, якуний назоратлар бўйича талабаларни ўзлаштириши натижаларини кўриб чиқиш;

молиявий-хўжалик фаолиятини режасини ва Филиални ривожлантириш дастурини кўриб чиқиш;

Филиал директорининг йиллик ҳисоботларини тинглаш;

таълим, илмий-тадқиқот масалалари бўйича ахборот таҳлилий, молиявий-иқтисодий фаолиятини, шунингдек, Филиалнинг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича қарорларини қабул қилиш;

Филиал кенгашининг иш режасини тасдиқлаш;

Филиал педагог ходимларини номзодларни илмий унвонлар олишга тавсия қилиш;

Филиал фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлимларни тузиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш (илмий, илмий-тадқиқот ва илмий- техник лаборатория фаолиятини амалга ошириш, илмий-техник фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг таълим фаолиятини амалга оширувчи бўлимлар ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида);

Филиал педагогик ходимларини танловдан ўтказиш;

Филиал ходимларини Давлат мукофотларига тавсия бериш;

Филиал кенгаши томонидан тасдиқланган қоидалар асосида фахрий унвонлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Давлат ва номдор стипендияларига талабалар номзодларини тавсия қилиш.

37. Филиални бошқарувчи жамоатчилик органи Васийлик кенгаши ташкил этилади.

Васийлик кенгашининг ваколатлари, шакллантириш таркиби ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”га мувофиқ белгиланади.

38. Филиалда Филиал касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоки ва Хотин қизлар қўмитаси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.

Филиал касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти жамоа шартномалари ва бошқа ҳужжатлар билан тартибга солинади.

39. Филиалнинг мажбуриятлари:

Филиалнинг муваффақиятли фаолият юритишига, меҳнат маданияти ва интизомини кўтарилишига эришиш, ходимларнинг касб махоратини юксалтириш, тариф ставкаларини амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;

ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун меҳнат жамоасини моддий- техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;

меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;

ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, Филиалнинг молиявий аҳволи ва олинган фойданинг ишлатилиши ҳақида меҳнат жамоасини мунтазам хабардор қилиб бориш;

Филиалнинг ўзида, ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш;

жамоа шартномасини тузишга, унинг бажарилиши устидан назоратни йўлга қўйишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, бошқа қонунларида, Филиалнинг таъсис ҳужжатларида, жамоа келишувларида ҳамда жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларга оид маълумотларни Касаба уюшма қўмитасига тақдим этиб бориш;

белгилаб қўйилган меҳнат тартиби доирасида касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат баҳсларини музокара йўли билан ҳал этиш.

Амалдаги низомларга мувофиқ Филиалда илмий-услубий, илмий-техник кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар кенгаши ва бошқалар ташкил этилиши мумкин. Дирекция ва кенгаш ўз фаолиятида Филиал жамоат ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.

40. Филиалнинг факультет деканлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори билан келишилган ҳолда Филиал директори томонидан тайинланади.

Факультет декани ўз фаолиятида “Факультет тўғрисида”ги Низомга амал қилади. Факультет кенгаши ташкил этилади. Факультет кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантириш ва фаолиятининг тартиби “Факультетнинг Кенгаши тўғрисида” ги Низом билан белгиланади.

41. Кафедра фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида Филиал кенгаши томонидан сайланадиган кафедра мудири раҳбарлик қилади. Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедра фаолиятининг тартиби “Олий таълим муассасасининг кафедралари тўғрисида”ги низом асосида ва хизмат мажбуриятлари билан белгиланади.

VII. Филиалнинг молия-хўжалик фаолияти ва моддий-техник базаси

42. Филиалга ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва фойдаланиш мақсадида давлат томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, Филиалнинг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва