Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

ФУҚAРОЛИГИ БЎЛМAГAН AБИТУРИЕНТЛAР УCҲУН ТAЛAБ ҚИЛИНAДИГAН ҲУЖЖAТЛAР

 

Фуқаролиги бўлмаган (Ўзбекистонда BG паспорти борлар) шахслар(абитуриентлар) учун "ТИҚХММИ" МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида рўйхатдан ўтиш учун фақат оригинал паспорт олиб келиш талаб қилинади.

 

Паспорт маълумотлари базага киритилади ва паспортдан сканер ва абитуриентни расмга олиб базага юкланади. Сўнгра ушбу киритилган маълумотлар асосида Aбитуриентлар қуйидаги иловалар орқали онлайн рўйхатга олинишларини ўзлари киритиши мумкин бўлади:

 

1. Давлат тест маркази расмий веб-сайти (my.dtm.uz)

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)

 

Рўйхатга олиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг маълумотлари киритилади:

 

1. Паспорт маълумотлари (институтда киритилган маълумотлар автоматик чиқади);

2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат маълумотлари;

3. Aбитуриент имтиёзга ега бўлса имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари.