Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Иккинчи олий таълим (мутахассислик)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сонли қарори билан иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базасини ҳисобга олган ҳолда университет кенгаши томонидан белгиланишини кўрсатиб ўтилган.

 

Мазкур Қарорга асосан “ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сонли қарори билан иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари институтнинг илмий-педагогик салоҳити ва моддий-техник базасини еътиборга олиб, таълим йўналишларининг тиллар кесимидаги 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тасдиқланган.

 

"ТИҚХММИ" МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти 2022/2023 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга
 сиртқи таълим шакли бўйича қабул параметрларининг
таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича
ТАҚСИМЛАНИШИ
         
Шифр Вазирлик, идоралар, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари номи Тўлов-контракт асосида
Жами шу жумладан:
ўзбек рус
1 Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти 40 40  
5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 10 10  
5311001 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) 10 10  
5313400 Геодезия ва геоинформатика 10 10  
5410700 Ер кадастри ва ердан фойдаланиш 5 5  
5450400 Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 5 5  
         

Талабгорларни “ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш сиртқи таълим шаклида ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

 

Талабгорлар 10 июлдан 10 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий ikkinchitalim.edu.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.

 

Талабгорлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича рўйхатдан ўтишида тизимга шахсий маълумотларини киритиши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши талаб етилади:

ўзининг паспорт маълумотлари, JSHIR маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;

диплом ва унинг иловасининг електрон нусхасини юклайди;

ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

 Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992-йил 1-январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

 

Иккинчи олий таълим мутахассисликлари учун имтихон саволлари тўплами

Иккинчи олий таълим мутахассисликлари учун баҳолаш мезонлари

ИККИНЧИ ОЛИЙ ТAЪЛИМ НИЗОМИ