Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Иқтидорли талабаларнининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Иқтидорли талабаларнининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи:

Қулдашева Мафтуна Мусурмон қизи

Қабул вақти:

Телефон: 

E-mail:

Бўлим ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 май 437-сонли қарорига асосан ТИҚХММИ Қарши филиалининг тузилмасида кўрсатилганидек “Иқтидорли талабаларнининг илмий -тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими”, “Илмий ишлар ва инновациялар” бўйича директор ўринбосари рахбарлиги таркибида иш фаолиятини бошлади.

Бўлим фаолияти, “Иқтидорли талабаларнининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими” Филиалда талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад талабаларнинг илмий-техникавий ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш орқали касбий-ижодий тайёргарлк даражасини кўтариш, уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш шаклларини мукаммаллаштириш, мавжуд илмий мактабларни қўллаб-қувватлаш, янгиларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқув-таълим жараёнида илмий-тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланиш механизмларини шакллантиришдан иборатдир.

Талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёш илмий-педагог кадрлар тайёрлаш борасида филиалнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ҳоҳиши ва қобилияти бўлган иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш орқали уларнинг илмий-ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш учун ташкилий, методик ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш;
  • Филиалда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларида талабаларнинг кенг иштирокини таъминлаш, ёшларга турли шаклдаги илмий ижодини ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиш;
  • кафедралар ва факультетларда талабаларнинг илмий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш ва рўёбга чиқариб имконини берувчи ўқув- илмий лабораториялар, марказлар, турли илмий-ижодий тугаракларни фаолиятини яхшилаш, янги замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш;
  • талабларнинг ўқув машғулотлари ва илмий-тадқиқот ишлари интеграциясини таъминлаш, мустақил иш, курс лойиҳаси, малакавий битирув иши, магистрлик диссертациялари доирасида турли хилдаги фаол ўқув-тадқиқот жараёнларини ташкил этиш.

Институтда талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад, талабаларнинг илмий-техникавий хамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш орқали касбий-ижодий тайёргарлик даражасини кўтариш, уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш шаклларини мукаммаллаштириш, мавжуд илмий мактабларни қўллаб-қувватлаш, янгиларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқув-таълим жараёнида илмий-тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланиш механизмларини шакллантиришдан иборатдир. 

2021 йилда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида иқтидорли талабалар билан олиб бориладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Институтда фаолият кўрсатаётган “Талабалар илмий жамияти” асосан истеъдодли ва иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш, талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини шакллантириш мақсадида уларни истеъдодли профессор-ўқитувчиларга беркитиш, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича талабалардаги истеъдодларни руёбга чиқариш, замонавий технологияларда мукаммал ишлай олиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш амалга оширилди. 

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтининг 68 нафар талабалари 2-3 тадан институтимизнинг етакчи профессор-ўқитувчиларига “Устоз-шогирд” тизими асосида бириктирилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг талабалар ва магистрлар учун Metsenat.uz сайтида қиймати 1 млрд. 800 млн. сўм бўлган 6 та йўналишда “Инновацион лойиҳалар” танлови эълон қилинди. Танловда институт талабалари ва магистрлари томонидан 37 та инновацион лойиҳа тақдим  этилди. Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан танлов ғолиблари аниқланди. Ушбу танловда институт талабалари ва магистрлари томонидан тақдим этилган 3 та лойиҳа ғолиб деб топилди.  

Институтнинг иқтидорли иқтидорли талаба-ёшлари томонидан “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида 2021 йил 28-30 апрель кунлари бўлиб ўтган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзудаги ХХ – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманида 71 та илмий мақолалари чоп этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги     502-сонли қарорига асосан, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти “ҚХМ” йўналиши 302-гуруҳ талабаси Х.Ширинбоев “АБДУЛЛА ОРИПОВ” номидаги махсус стипендия совриндорига айланди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтидa июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли давлат стипендиялари бўйича танлов эълон қилиниб, 16 нафар иқтидорли талабалардан ҳужжатлар йиғма жилди қабул қилинди ва институт миқёсида танловнинг дастлабки босқичи ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, икки нафар иқтидорли талабаларнинг синов натижасидан олган баллари, ҳужжатлари, таржимаи ҳоли, ўқув ва илмий фаолиятида эришган ютуқлари натижаларига кўра Республика босқичига тавсия этилди.

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтидa ноябрь ойида “Йил талабаси -2021” танлови бўлиб ўтди. “Йил талабаси -2021” танловида 7 та номинация бўйича 18 нафар талабалар иштирок этишди ва бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

2021 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги  “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  "Agro Start-up of the year" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик-танловда 20 дан ортиқ “Star-up” лойиҳалари тақдим этилди. Унда институтнинг фаол талабаларидан А.Ғуломов фахрли 1-ўринни эгаллаб, 500000 сўм пул мукофоти ва 1-даражали дипломга, Ш.Худойбердиев ва О.Йўлдошевлар 2-ўринни эгаллаб, 400000 сўм пул мукофоти ва 2-даражали дипломга, Д.Нормуродов 3-ўринни эгаллаб, 300000 сўм пул мукофоти ва 3-даражали дипломга эга бўлишди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб мақсади, вазифаси ҳақида семинар-тренинг ўтказилди ва иқтидорли талабаларнинг янги рўйхати шакллантирилди. Унга кура иқтидорли талабаларнинг сони институт кесимида 99 тани ташкил этди.