Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Жамоат ташкилотлари
Касаба уюшмаси
Хотин қизлар бўлими

Касаба уюшмаси

касаба уюшмаси раиси:

Қиёмов Дилшод Холмуродович

Қабул вақти:

Телефон: (+99875) 224-19-48

Электрон почта:фм@umail.uz

Касаба уюшмаси раисининг лавозим вазифалари:

- "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" миллий тадқиқот университетиyнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари Касаба уюшма қўмитаси (КУҚ) Институт Низоми ва таркибий тузилишига асосан ташкил этилган ҳамда Жамоа шартномасига асосан фаолият юритади. Ҳозирги кунда институт КУҚ Жамоа шартномаси, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши Низоми(устав) ҳамда юқори Касаба уюшма ташкилотлари буйруқлари асосида институт маъмурияти билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Институт КУҚ таркибида бирлашган касаба уюшма раиси ҳамда 2 та факультет бўйича  касаба уюшма раислари  ва 3 та доимий тафтиш комиссияси мавжуд. Улар ўз ишларини тасдиқланган режа асосида олиб боради.

- Институт маъмурияти билан КУҚси ўртасида жамоа аъзоларининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга қаратилган Жамоа шартномаси имзоланган. Ушбу жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши мунтазам равишда назоратга олинган. Ўзбекистонда демократик жамият ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳаётда иқтисодий-сиёсий, маданий ва маънавий, ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш касаба уюшмаларининг ўз аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва интилишларини  ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда.

-  "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари  касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи билан ҳамкорликда Жамоа шартномаси, зарур низом ва дастурларни ишлаб чиқган. Йилдан-йилга Касаба уюшма қўмитаси аъзоларининг сони ортиб бормоқда. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари  Касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши  таркибига киради.

- "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари Касаба уюшма қўмитасининг асосий мақсад ва вазифалари

- Касаба уюшманинг асосий мақсади касаба уюшма аъзолари меҳнати хақ-ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий интилишлари, маънавий-ақлий ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

- "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислар институти" миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари Касаба уюшма қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари:

- Касаба уюшма қўмитаси аъзоларини ақлий ва эркинлик ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида қонуний ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- Меҳнат қонунчилиги устидан жамоа назоратини амалга ошириш;

- Жамоа шартномаларини тузиш ва меҳнат фаолиятидаги келишмовчиликларни бартараф этиш;

- Касаба уюшма аъзолари билан биргаликда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;

- Касаба уюшма аъзолари ва уларнинг фарзандларининг соғлигини тиклаш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш борасида ишларни олиб бориш;

- Касаба уюшмаси ижтимоий ва нодавлат ташкилотлар, хорижий мамлакатлар касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро алоқаларни ўрнатиш.

 - "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ходимлари ва талабалари Касаба уюшма қўмитасининг таркиби:

- Конференция Касаба уюшма қўмитасининг Олий органи ҳисобланади ва у беш йилда бир маротаба ўтказилади.

- Касаба уюшма қўмитаси Конференциялар орасида раҳбар орган ҳисобланади ва беш йил муддатга сайланади.

- Конференцияда Касаба уюшма қўмитаси раиси, ўринбосарлари, қўмита аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси аъзолари сайланади.

- Касаба уюшма қўмитаси ходимлари Президиуми, Пленуми конференция қарорлари бажарилишини таъминлашда қатнашади.

- Касаба уюшма қўмитасининг маблағи аъзоларнинг ойлик бадали ҳисобидан ташкил топади.

- Аъзолик бадаллари ойлик маошларнинг камида 1 фоизи миқдорида белгиланади.