Матбуот хизмати раҳбари : Рахимов ОтабекҚабул вақти: Телефон: Мобил тел.: (+998) 90-518-56-57 E-mail: @mail.ru |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул
Институт фаолияти билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган янгилик ва маълумотларни кўрсатилган манзилга юборишингиз мумкин. Қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт.
Педагоглар учун талаблар:
- ўз факультети ёки кафедраси ҳаётидаги янгиликларни;
- ўзининг педагогик ва илмий фаолиятидаги ютуқларини;
- талабалар билан уюштирилган ишлаб чиқариш корхонаси ёхуд музей ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ва ҳоказоларни лотин ва кирил алифбосига асосланган ёзувда, имловий иштибоҳларга йўл қўймасдан, 2-3 саҳифадан кам бўлмаган ҳолда материални жўнатиш. Матнга қўшиб юбориладиган расмлар сифатли, тиниқ ва аниқ бўлиши зарур.
Талабалар учун талаблар:
- ўқув жараёнида эришган ютуқ ва янгиликларни;
- интеллектуал ёки спорт мусобақаларида эришган ғалабаларини;
- инновацион ихтиро ёхуд янги ғоя ва таклифларини;
- ўқув-педагогик жараёнда, филиали ҳаётидаги турли тадбирларга нисбатан таҳилий ва танқидий муносабатларини;
- ўз ижоди намуналарини, назм ва насрда ёзган асарларини, креатив ёндашувга асосланган қарашларини адабий тилнинг меъёрларига, давлат тилининг грамматик норма ва стилистик асосларига риоя этган ҳолда тайёрланган материаллар лотин ва кирил алифбосида қайд этилган манзилга юборилиши талаб этилади. Матн билан юборилган фото сифатли, тиниқ бўлиши, профессионал фотокамера ёки 8 мега пикселдан юқори бўлган мобиль телефонда олинган бўлиши лозим.
Манзил: 180119, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Хонобод шох кўчаси 19- уй
Бино/офис: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали. Ректорат биноси, 2 - қават, 209 – хона.