Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Бўлимлар
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Ўқув-услубий бўлими
Ходимлар бўлими
Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими
Иқтидорли талабаларнининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш,назорат ва мониторинг бўлими
Режа-молия бўлими
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими
Ишлар бошқармаси
Девонхона ва архив бўлими
Ўқитишнинг техник воситалари бўлими
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими
Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими
Халқаро ҳамкорлик бўлими
1-бўлим
Бухгалтерия
Матбуот котиби
Бош аудитор
ОТМ илмий котиби
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш,назорат ва мониторинг бўлими
Коррупсияга қарши курашиш "Комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими
Сиртқи(махсус сиртқи)бўлим

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш,назорат ва мониторинг бўлими

Мониторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи:

Сағдиев Жасурбек Абдуаҳатович

Қабул вақти:

Телефон: (+998) 99 705-96-61

E-mail: jsagdiyev@mail.ru

Бўлим ҳақида

«Мониторинг ва ички назорат» бўлими 2019 йил ташкил топган. Бўлимга 2019 йил сентябрь ойидан И.Неъматов, 2021 йил 4-январдан Ж.Сағдиев раҳбарлик қилмоқда.

Мониторинг ва ички назорат бўлими ўз фаолиятини:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сонли қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқдаш ҳақида»ги 140-сонли қарори;
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2009 йил 28 августда 11-10-сон билан тасдиқланган);
  • ЎзДСт 1157-2008, УСД СОРД Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талабларга мувофиқ тузилган бўлиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилиш ҳамда бўлимнинг Низомига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.


«Мониторинг ва ички назорат» бўлими Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва Ҳайъат қарорларининг бажарилиши, фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда филиал  Кенгашининг қарорлари, филиал директорининг буйруқларини ўз вақтида ижро этилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабул хонаси ва филиал директорининг виртуал қабул хоналарига тушган мурожаатлар мониторингини олиб боради.

Бўлимнинг асосий вазифаси:

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати қарорлари, вазир буйруқлари, топшириқ ва хат-ҳужжатлари ҳамда филиал Кенгаши қароралари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, филиал директори буйруқ ва топшириқлари ижроларини мониторингини ва назоратини олиб бориш, ҳар ой ва ҳар чоракда вазирликка ҳисобот тайёрлаш ҳамда бу асосий вазифа бўйича филиал Кенгашида ахборот бериб боришдан иборат.

Юқорида таъкидлаб ўтилганлар билан бирга, ҳар ҳафта филиал директори томонидан ўтказиладиган йиғилишда ҳам доимий ҳафталик ижро интизоми ҳолати ҳақида ахборот бериб борилади.