Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Ўқув-услубий бўлими

Ўқув-услубий бўлими бошлиғи:

Абдиев Анваржон Алмирзаевич

Қабул вақти:

Телефон: (+99891) 210-19-81

E-mail: qxt_325@mail.ru

Ўқув-услубий бўлим фаолияти

Ўқув-услубий бўлим филиалнинг таркибий бўлими ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган олийгоҳ Низоми асосида фаолият кўрсатади. Ўқув-услубий бўлим ўз фаолиятида филиал директори буйруқлари ва кўрсатмаларига асосланади.

Ўқув-услубий бўлим қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • филиалнинг ўқув ишларини бошқаради, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги ўрнатган тартибда ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ равишда ўқув жараёнини ташкил қилади;
  • замон талабларига мувофиқ ҳолда ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш бўйича иш олиб боради;
  • факультетлар ўқув режасида акс этган таълим мақсадларини ўрнатади;
  • замонавий баҳолаш усуллари, жумладан баҳолашга асосланган ёзма иш усули, оғзаки, тестлар орқали талабаларнинг билим ва малака даражаларини амалдаги Низом талаблари асосида баҳоланишини назорат қилади. Мазкур назорат натижалари асосида ўқув услубий режаларга аниқликлар киритади, талабалар билан индивидуал ишлаш шаклларини аниқлайди;
  • филиал профессор-ўқитувчиларининг таркибини ва уларни ўқув режалари ва юкламаларининг бажарилишини назорат қилади;
  • соатбай тўлов асосидаги ва ўриндош ўқитувчилар ўқув юкламаларини белгилайди;
  • профессор-ўқитувчилар таркибининг замонавий ва инновацион тажрибаларини ўрганади ва умумлаштиради;
  • факультетларда ўқув жараёнининг ташкил қилинишини текшириб боради, назорат натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида деканлар эътиборига ҳавола этади;
  • янги ўқув режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этади;
  • ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқади ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади;
  • машғулотлар жадвалини тузишни ташкил этади ва уларни тузиш бўйича услубий раҳбарлик қилади;
  • филиал ўқитувчиларининг ўқув соатларини таҳлил қилади ва ўқитувчиларни факультетларга тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
  • ўқув аудиториялар фондини факультетлар орасида тақсимлайди;
  • ўқув машғулотлари юзасидан жорий диспетчерлик назоратини олиб боради;
  • кафедра филиаллари тузиш ишида қатнашади;
  • профессор-ўқитувчилар таркиби ҳақидаги маълумотлар банкини ташкил қилади;
  • Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тасдиқлаган қоида асосида талабалар амалиётини умумий тарзда бошқаради ва амалиёт режаларининг бажарилишини назорат қилади;
  • кафедралар иш фаолиятини ўрганади ва тажрибаларини умумлаштиради. Кафедралар фаолияти мақсадга мувофиқлиги ва янги кафедралар очиш ҳақидаги таклифларни киритади.

Ўқув-услубий бўлим филиал директори томонидан тайинланадиган ва бўшатиладиган бошлиқ томонидан бошқарилади.

Бўлимнинг ишчи таркиби:

Услубчи:
Қиличев Акром Улашович
Мобиль (+99894) 335-98-89

Иш юритувчи:
Муродова Шодия Саид қизи 
Мобиль (+99897) 317-68-19