Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Психолог

   Психолог:

  Турдиқулова Дилором Худойназаровна

Қабул вақти:

Телефон: (+99890) 341-77-06

E-mail: 

Бўлим ҳақида

ТИҚХММИ МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти психологининг  вазифалари:

1. Олий таълим муассасасига қабул қилинган талабаларга ОТМ психологининг ижтимоий-психологик фаолияти ва психик хизмат турлари ҳақида маълумот бериш. Олий таълим муассасаларига қабул қилинган 1-босқич талабалари билан танишиш.

2. ОТМ раҳбарияти ҳамда психолог иштирокида тюторлар учун психологик маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этиш. Таълим муассасаларида оиладаги зўравонликдан жабр кўрган ёшларни нохуш ҳолатлардан сақлаш ва оғир вазиятдан чиқаришга қаратилган психологик хизматни ташкил этиш ҳамда психопрофилактика ишларини тюторлар ҳамкорлигида йўлга қўйиш.

3. ОТМ 1-курс талабаларининг ижтимоий-психологик паспортини тузиш. Талабаларни характер, қобилият ва темпераментини аниқлаш.

4. Талабаларнинг психик тараққиётидаги, хулқидаги нуқсонлар ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция қилиш, махсус машғулотлар ўтказиш, невротик ҳолатларни камайтириш машқларини ўтказиш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун тренинглар олиб бориш.

5. Педагогик жамоа иштирокида тарбиявий таъсирга эга бўлган машғулотлар ўтказиш.

6. Таълим, тараққиёт, тарбия, касбий шаклланиш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар муносабати ва дунёқараш, қобилият, иқтидор муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар муносабати ва дунёқараши, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.

7. ТТЖда яшовчи талабалар билан индивидуал суҳбатлар олиб бориш, сўровномаларни таҳлил натижасида муаммоли талабаларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш.

8. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойиллиги бор талабаларни аниқлаш бўйича психологик сўровномалар ўтқазиш.

9. Профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар учун Суитсиднинг психофизиологик механизмлари мавзусида кичик маъруза ташкил этиб, суитсидни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини ташкиллаштириш. Суитсидга мойиллиги бор талабаларни аниқлаш бўйича психологик сўровномалар ўтқазиш.

10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ногиронлиги бор талабаларга руҳий кўмак бериш ва уларни психологик қўллаб қувватлаш.

11. ОТМ психологлари учун олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарларда иштирок этиш.

12. Режа ижроси бўйича бажарилган ишларни ОТМ сайтига ёритиб борилишини таъминлаш.