Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Қабул комиссияси жойлашган ўрни

Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди.

Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:

  1. Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);
  2. my.gov.uz портали орқали;
  3. ДТМ сайти орқали.


Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади.

Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади.

Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади.

Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади.

Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.