Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Факультетлар
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети

Қодиров Учқун Илхомович

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани, техника фанлари номзоди, доцент:

Қодиров Учқун Илхомович

Қабул вақти:

Телефон: +99875 224-19-48

E-mail: qxm@tiiamekb.uz

Факултет ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 437– сонли Қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали ташкил этилди.

2019 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти Қарши филиали (ТИҚХММИ Қарши филиали) ташкил этилган. Унинг таркибида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети ҳам очилган бўлиб, шу йилнинг ўзида  факултетга 293 нафар абитуриентлар бакалавриат кундузги таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинди. 

Факултет профессор-ўқитувчилари Республикамиз қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш жараёнига катта ҳисса қўшган: чигит сеялкаларини, ғўза култиваторларини, кимёвий моддалар пуркайдиган машиналарни, пахта териш машиналарини, тракторларни ва техникадан самарали фойдаланишни ривожлантириш бўйича илмий ишлар бажариб, аниқ тавсиялар ишлаб чиқишган.

Факултетда ихтисослашган “Математика ва табиий ва фанлар”, “Гуманитар фанлар ” ва “Умумтехник фанлар” кафедралари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда факултетда Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Сув хўжалиги ва мелиорация, Ер кадастри ва ердан фойдаланиш, Геодезия ва геоинформатика, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) ва Гидротехник иншоотлар ва насос станцияларидан фойдаланиш  таълим йўналишлари  бўйича  293 нафар талаба таълим олмоқда.