Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Режа-молия бўлими

ТИҚХММИ Қарши филиали Режа-молия бўлими 

 Бўлим бошлиғи в.в.б: Пиримқулов Жаҳонгир Примқул ўғли    

 Telefоn: +99890918024.

 e-mail: pirimqulov9210@mail.ru                                          

Режа-молия бўлими юридик шахс бўлмаган ҳолда филиалнинг алоҳида бўлими ҳисобланиб, бевосита филиал директорга бўйсунади ва ишлар бошқармаси раҳбарлигида  иш юритади. 

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва ҳайъат қарорлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали низоми, Кенгаш қарорлари ва ушбу низомга асосланган ҳолда иш юритади.

Бўлимнинг ходимлари  сони  Ўзбекистон Республикаси Олий  таълим муассасалари намунавий штат бирликларида белгиланган меъёр асосида белгиланади.

Ўқув юрти маъмурий бошқарув, техник, ўқув ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони талабалар контенгентидан келиб чиқиб, нормативларга асосан белгиланади.

Режа-молия бўлимини бўлим бошлиғи  бошқаради, бўлим бошлиғи филиал директори томонидан тайинланади.

Ушбу бўлим филиал иқтисодини режалаштирувчи ва молиялаштирувчи асосий бўлим ҳисобланиб, филиалнинг жорий ва режаларини тузишда иштирок этади.

Бўлимнинг мақсадлари

Филиалнинг бозор иқтисодиёти шароитида молиявий барқарорлигини таъминлашга эришиш.

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг тежами, белгиланган мақсадлар йўлида сарфланишига эришиш.

Бўлимнинг асосий вазифалари

Филиал барча маблағларининг тежамли ва белгиланган мақсадларда ишлатилишини назоратга олиш.

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича йиллик сметалари ўз вақтида тайёрлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тасдиқдан ўтқазиш. Бунда ҳар бир харажат моддалар бўйича аниқ, тўғри ва асосланган хисоб-китоблар орқали сметани тайёрлашга эришиш.

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимидан олган маълумотларга асосан пуллик-шартнома асосида таълим олаётган талабалардан тушадиган маблағлар ва уларнинг харажатлари бўйича йиллик сметаларни ўз вақтида тайёрлаб, вазирлик тасдиғидан ўтказиш.

Тасдиқланган сметаларнинг бажарилишини назоратга олиш ва бу тўғрида филиал раҳбариятига ахборот бериш.

Филиалнинг молиявий аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш, молиявий аҳволини янада яхшилаш  йўлларини қидириш.

Филиал штатлар жадвалини тайёрлаш, бунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган намунавий штатлар жадвали ва нормативларга қатъий риоя қилиш, лавозимлар ойлик маошларни белгилаш, тайёр бўлган штат жадвалини директор тасдиғидан ўтказиб, вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этиш.

Ҳукумат қарорлари асосида ойлик маошлари ўзгарган ҳолларда уларни ҳисоблаб, ўз вақтида буйруқ асосида тасдиқдан ўтказиш. 

Штат жадвали бўйича маъмурият, хизмат кўрсатувчи соҳа ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилиниши ва ишдан бўшатилиши бўйича алоҳида рўйхат олиб бориш орқали штатлар сонини назорат қилиб бориш.

Филиал штатига йил давомида зарурият туғилганда ўзгартириш киритиш.

Бюджетдан ташқари барча тушумларнинг хили ва ҳажмини янада кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш ва тадбиқ этиш. 

Бўлим томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши белгиланган истиқболли режалар тўғрисида

Бўлим томонидан институт барча маблағларининг тежамли ва белгиланган мақсадларда ишлатилишининг назорати олиб борилмоқда.

Жумладан, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тўлов-контракт маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари топиладиган махсус маблағлар бўйича йиллик сметалар ўз вақтида ҳар бир харажат моддалари бўйича аниқ, тўғри ва асосланган ҳисоб-китоблар билан тайёрланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тасдиқдан ўтқазиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган наъмунавий штатлар жадвали ва нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда институт штатлар жадвали тайёрланиб,  лавозимлар ойлик маошлари белгиланиб, тайёр бўлган штат жадвалини директор тасдиғидан ўтказилиб, вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида, институт директорининг буйруқларига асосан раҳбарлар ва профессор-ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошлари ҳамда бошқа ходимларнинг иш ҳақлари қайта хисоб-китоб қилиниб, қўшимча талаб этиладиган маблағлар билан ўз вақтида таъминланилиши бўйича ишлар амалга оширлмоқда. 

Штат жадвали бўйича маъмурият, хизмат кўрсатувчи соха ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиниши ва ишдан бўшатилиши бўйича алоҳида рўйхат олиб бориш орқали штатлар сони назорат қилиб борилмоқда .

 Шунингдек, бюджетдан ташқари барча тушумларнинг тури ва хажмини янада кўпайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Келгусида бюджетдан ташқари барча тушумларнинг тури ва хажмини янада кўпайтириш борасида амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият турлари ва таклифлар:

• таълим хизмати ва сервис сохасини ривожлантириш учун институтда сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик, пойабзал таъмирлаш каби маиший хизмат  турларини ҳамда маиший техника ва теле-радиоаппаратураларни тузатиш ва бошқалар бўйича қисқа муддатли курсларни, спорт тўгаракларини ташкил қилиш ва мавжуд фаолият турларини янада ривожлантириш.

• талабаларни арзон иссиқ овқат  ва буфет маҳсулотлари билан таминлаш  мақсадида умумий овқатланиш тармоқлари фаолиятини янги тартибда ташкил этиш ҳамда талабалар ошхонасида овқатлар таннархини арзонлаштириш учун қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш. 

• келгусида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш самарадорлигини  ошириш учун қўшимча пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан олинган даромадларни институт фаолиятига қайта инвестициялаш, шу жумладан  ходимлар иш ҳақи даромадларини ошириш, қўшимча таълим дастурларини танлов асосида молиялаштириш механизмини ривожлантириш.