Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ТAРТИБИ тасдиқланган.
Тасдиқланган тартибга мувофиқ камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган, тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот (вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши таъминланади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари муайян олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлдан 20 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
- умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;
- паспортнинг нусхаси;
- 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;
- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
- абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;
- тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар томонидан паспорт қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади. Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.
Иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш учун абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2008 йил 13 августдаги 15-сон баёни билан (Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2008-йил 21-августда 1844-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланган.
Ушбу Низомга асосан иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.
Олий маълумотга эга бўлган шахслар қуйидаги иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин:
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга таълим муассасалари рўйхати ҳамда олий таълим муассасаларида уларнинг қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун абитуриентлар қабулини таълим муассасаси қабул комиссияси амалга оширади. Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20-июлдан 20-августгача қабул қилинади.
Таълим муассасасининг қабул комиссияси кирувчиларнинг билим даражасини баҳолаш мақсадида шакли ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишиладиган синовлар ўтказиш ҳуқуқига эга.