Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Талабалар турар жойлари

ТИҚХММИ Қарши филиали тасаруффида 3 қаватли 1 та талабалар турар жойи фаолият кўрсатмоқда. Бино Республикамизнинг узоқ вилоят ва шаҳарларидан келиб филиалда таҳсил олаётган талабаларни ўқиш вақтида ётоқхона жойлари билан таъминлашга мўлжалланган. Шунингдек, талабалар турар жойи фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар асосида филиалнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Жумладан, талабалар турар жойи низоми, эълонлар бурчаги, талабалар рўйхати, ёнғин хавфсизлиги бурчаги кабилар мавжуд.

    

Филиал талабалар турар жойи - 220 нафар талабага мўлжалланган жами 70 та яшаш хоналаридан иборат 1237,5 m2  майдонга эга.

 Талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши учун турар жойда шароитлар яратилган. Талабалар учун спорт, санъат, тикувчилик, чет тилларни ўрганиш бўйича ва бошқа тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан “Волейбол”, “Стол-теннис”, “Футбол”, “Компютер саводхонлиги”, “Инглиз ва Рус тили” курслари ва “Лезгинка рақси” каби тўгараклар ташкил қилинган.

 

Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларга шарт-шароит яратиш мақсадида маънавият ва маърифат хоналари, ўқув заллари ташкил қилиниб, улар зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, дам олиш (Ота-оналар учун) хонаси, хотин-қизлар хонаси, турар жойларнинг ҳар бир қаватида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида кир ювиш ва қуритиш хонаси, кийимларни дазмоллаш хонаси, ошхона, душ ва ювиниш хоналари каби маиший шароитлар учун хоналар ажратилган. Шу билан бирга талабалар турар жойи Wi-Fi тармоғи билан ҳам таъминланган.

Талабалар турар жойида ички тартиб қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан жадвал асосида кечаю-кундуз навбатчилик йўлга қуйилган.

Умумий майдони 4095 м2 шундан бино 1237,5 м2, ободонлаштириш майдони 2857,5 м2 иборат!