Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича кафедра билан ҳамкорликдаги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялар ва энергетика бошқармаси, “Қарши таъмирлаш заводи” МЧЖ, “ЎзКейсСервис” қўшма корхонаси Қашқадарё сервис маркази, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Нишон туман бўлими, “ИНДОРАМА АГРО” Нишон туман бўлими, “Мададкор Қовчин дон” ММТП каби вилоятнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилган. Бундан ташқари, коллеж ва техникумлар билан ҳам шартномалар тузилган.
Кафедрадаги 5 та бакалавриат таълим йўналишининг талабаларининг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва профессионал таълим муассасаларида малакавий амалиётлари ташкил этилмоқда, очиқ маъруза машғулотлари ташкил этиш йўлга қўйилган. БМИ ва МД мавзуларини шакллантиришда ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари инобатга олинган. Кафедрада “Устоз-шогирд тизими” йўлга қўйилган.
Халқаро алоқалар юзасидан чет эллик профессор-ўқитувчилар билан биргаликда илмий журналлар ва халқаро илмий-амалий конференциялар доирасида илмий мақолалар ҳамда патентлар олинди.
“Karshi innovator plus” МЧЖ корхонаси биланан 2022 йилда “Намунали уйларининг иссиқлик-совуқлик таъминотида қуёш-иссиқлик насосли тизимнинг илмий-техник асосларини ишлаб чиқиш” бўйича 150 млн. сўмлик хўжалик шартномаси бажарилди.