Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Умумтехник фанлар кафедраси

Ўқитиладиган фанлар

Фан номи

Қисқача мазмуни

1

Қишлоқ хўжалиги мухандислиги асослари

Қишлоқ хўжалигида мухандислик тизимини қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш соҳасидаги асосий кашфиётларни, хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги техникалари тўғрисида маълумотлар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маъно-мазмунини ўргатади.

2

Чорвачилик асослари

Чорвачилик ва чорва маҳсулотлари турлари, ҳайвонлар зотлари, паррандаларнинг зот ва кросслари, ҳайвонларнинг келиб чиқиши, чорвачиликда наслчилик иши, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини расион асосида боқиш, расион ва расион тузиш принциплари, ҳайвонларни индивидуал ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари, чорва ҳайвонларини маҳсулдорлиги, сут ва гўшт ишлаб чиқариш технологияси, урчитиш усуллари, чатиштириш усуллари, урчитиш техникаси,; ҳайвонларни ўсиш ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш асосларини ўргатади.

3

Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш.

Стандартлаштиришнинг халқ хўжалигида тутган ўрнини аниқлаш, стандартлаштириш назарияси асосларини ўзлаштириш, стандартлаштириш объектларини аниқлаш, турли стандартлар билан танишиш ва ишлаш, сифатни бошқариш, талаб вақ оидаларига амал қилишни ўрганишдан иборатдир.

4

Геология ва геоморфология

Ер юзаси шаклининг ҳосил бўлиши, жойлашиши ва ўзгариш қонунларини ўрганади, Ернинг тузилиши, таркиби, пайдо бўлиши ва унда содир бўладиган турли геологик жараён ва ҳодисаларни ҳамда минераллар ва тог жинслари.

5

Геодезия фани

Турли хил геодезик асбоблар ёрдамида Ер сиртида турли хил ўлчашларни бажариб, уларнинг математик қоидалар асосида ҳисоблаб чиқиш ўргатилади.

6

Инженерлик геодезия;

Бино ва иншоотларни лойихалаш учун жойда бажариладиган мухандислик – геодезик тадқиқотлар  ўргатилади.

7

Ер тузишда компъютер графикаси;

Ер тузиш ишларини олиб боришда ва самарали фойдаланишда комъютер графикасидан фойдаланиш ва улар асосида карталар ва шартли белгилар тизимини яратиш.

8

Картографик дизайн

Картография фанининг бир бўлими сифатида анъанавий ва замонавий компьютер воситалари ёрдамида картографик асарларни бадиий лойиҳалаш ва жихозлаш назарияси ҳамда методологиясини ишлаб чиқади ва ўрганади.

9

Mуҳандислик графикаси;

Ушбу фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар ва фазовий шакллар ва уларнинг ўзаро ҳолатларига тегишли масалаларни усуллар билан ечишга асосланган.

10

Табиий сувлар сифатини яхшилаш (ТССЯ);

Табиий сувларни тозалашнинг технологик схемаси. Сувни тозалашнинг асосий усуллари. Сувни реагентли ва реагентсиз тозалаш. Сувни зарарсизлантириш. Сув сифатини яхшилашнинг замонавий усуллари (чучуклаштириш, юмшатиш, стабиллаштириш, темирсизлаштириш) ўргатилади

11

Ландшафтшунослик асослари

Ер ландшафт қобиғининг бир бутунлигини, унинг компонентлари бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадор эканлиги, улар орасидаги мураккаб модда ва энергия алмашуви жараёни мавжудлиги ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш ҳамда Ер ландшафт қобиғини ташкил қилувчи геосистемалар ҳақидаги билимларни ҳосил қилиш, ландшафтни географик комплекс сифатида  ўрганиш, ер тузиш ишларини лойиҳалашни ташкил этиш, табиий захира - ландшафт компонентларнинг ҳудудий тарқалиши, миқдорий кўрсаткичлари ва улардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фойдаланишга оид назарий ва амалий билимларни талабаларга сингдириш.

12

Мутахассисликка кириш

ЎзР сув хўжалигини автоматлаштириш ҳолати ва ривожланиш перспективалари. Ўзбекистонда ирригация тизимларининг ривожланиш тарихи. Гидромелиоратив тизимлар автоматлаштириш ва бошқариш объекти сифатида. АБТ , ИЧАБТ, ТЖАБТ ва бошка умумий терминологик тушунчалар. Гидромелиорация тизимларини автоматлаштириш ва бошкаришда мутахассиснинг роли ва тутган ўрни. Гидромелиоратив тизимлари, насос станцичлари, гидротехника иншоотларининг автоматлаштириш воситаларини эксплуатацияси мутахассиси. Шу жумладан, сув хўжалиги комплекси объектларининг асосий ускуна ва қурилмалари, автоматиканинг техник воситалари, замонавий рақамли техника, ахборот техникаси, микропроцессор техникаси, комьпютер технологияларини замонавий технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АСУТП). Гидромелиоратив тизимларида илмий- техник прогресс. Институтда илмий-текшириш ишлари. Талабалар илмий жамияти. ТИҚХММИ ва унинг тарихи. Ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг миллий дастури.

13

Геоахборот тизимлари илмий асослари

Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезик таянч тармоқларни қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқликдаги геодезик ишлар билан шуғулланади.

14

Тупроқшунослик ва деҳқончилик асослари

Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг   тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифаси:

15

Гидротехника иншоотлари

Гидротехника иншоотларининг конструкциялари, уларни хисоблаш ва лойихалаш асослари ўргатилади.

16

Экология ва атроф мухит мухофазаси

Кишилик жамияти тараққиёти ва атроф муҳит ўзаро муносабати, ҳозирги даврдаги биосферанинг ҳолати; табиат муҳофазаси аҳамияти, инсон фаолияти, атроф муҳит ифлосланиши; экологик омиллар организмларнинг мослашуви, популяциялар, экотизимлар, уларнинг шаклланиши ва фаолият принциплари, хамжамиятларда биологик муносабатларнинг шакллари, биосферанинг барқарорлик асосий шарти сифатида биологик хилма-хиллик биомахсулдорлик, биосферага антропоген таъсирлар; табиий ресурслар, уларнинг таснифи; табиат муҳофазасининг асосий принциплари ўргатилади.

17

Сув хўжалиги ва мелиорацияга кириш

Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитлари, сув ресурслари, суғориладиган ерлари ва уларнинг мелиоратив холатлари, сув ресурсларини бошқариш, улардан фойдаланиш тамойиллари, сув манбалари, сув хўжалиги тизими, суғориш тартиби, усуллари ва техникаси, суғориш ва коллектор-зовур тизимлари ва уларнинг вазифаларини ўргатади.

18

Рақамли техникага кириш ва автоматика асослари

Назарий билимлар, амалий кўникмалар, ярим ўтказгичли элементлар, мантиқий элементлар ва уларнинг манбалари, микропроцессор техникасининг элементлари, микропроцессор техникасининг тузилиш принциплари ва классификацияси ҳақида вазифаларини бажаради.

19

Электротехниканининг назарий асослари

“Электротехниканинг назарий асослари” фанида ишлатиладиган асосий тушунчалар, катталиклар, қоидалар ва қонунлар билан таништириш ва уларнинг физик моҳиятинини англаб олиш.