![]() |
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи: Ахмедов Лазизжон Тошкентивич
Қабул вақти: Телефон: (+99897) 294-90-06 E-mail: laziz_1406@mail.ru |
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БЎЛИМИ
Халқаро ҳамкорлик бўлими институт фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи асосий бўлимлардан бири бўлиб, «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти номидан унинг равнақи, миссияси ва асосий мақсадлари йўлида барча йўналишларда хорижий мамлакатлардаги ва Ўзбекистонда жойлашган хорижий мамлакатларнинг турли ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган фаолиятларни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради. Халқаро ҳамкорлик фаолияти кенг қамровли бўлиб ўз ичига стратегик ва жорий тезкор тадбирлар мажмуасини қамраб олган ҳолда институтни этакчи хориж университетлари ва ташкилотлари билан боғлаб берувчи расмий бўғин ҳисобланади. Хорижий олий таълим ва илмий муассасалар, турли бизнес соҳалари ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш, таълим ва илмий дастурларни ривожлантириш, талабалар ва профессор ўқитувчилар жамоасини интернационаллаштириш, талабалар алмашинуви, қўшма таълим ва илмий дастурлар ва лойихаларни ташкил этиш, профессор ўқитувчиларни малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, илғор хорижий муассаларнинг етук мутахассисларини институтнинг ўқув ва илмий жараёнига жалб этиш, институтнинг моддий техника ва ўқув-илмий лаборатория базасини модернизация қилишни ташкил этиш, институтдаги мавжуд ўқув ва илмий-техник салоҳиятни янада ривожлантиришга шароитлар яратиш каби йўналишлар халқаро ҳамкорлик бўлимининг асосий вазифалари доирасига киради. Халқаро ҳамкорлик бўлимига ҳозирда L.Axmedov бошчилик қилади. Бўлим ўз фаолиятини халқаро ҳамкорлик бўйича проректор раҳбарлигида олиб боради.
Бугунги кунда «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида хорижий хамкорлар билан тузилган ва айни пайтда амалда бўлган жами 4 та шартнома ва меморандумлар мавжуд бўлиб, улар Туркия, Венгеря, Германия мамлакатларидаги илғор муассалар билан тузилган. Ҳозирда институтимиздан 8 нафар раҳбар ҳодимлар ва профессор-ўқитувчилар дунёнинг турли ҳил мамлакатларида жумладан Израил, Миср араб республикаси, Туркия, Беларуссия давлатларида стажировка ўтаб келишди, 1 нафар талаба қўшма дастур бўйича 1 семестр давомида Туркияда таълим олиб келди, 5 нафар хорижий Профессор-ўқитувчилар институтимиз талабаларига таълим беришди.
Мақсади
Бугунги кунда халқаро стандартларга мос ўқув жараёнининг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш долзарб муаммолардан саналади. Шу муносабат билан Халқаро алоқалар бўлими институт билан дунёнинг бошқа таълим муассасалари ўртасида дўстона, маданий, ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, уларни такомиллаштириб боради. Шунингдек, у профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малакасини ошириш, стажировкалар ва қисқа муддатли ўқув курслари ва талабаларнинг алмашинув дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан эълон қилинадиган грант ва стипендия дастурларида қатнашиш борасида тавсиялар беради.
Бўлимнинг яқин келажакка мўлжалланган устивор вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- таълим дастурларини халқаро талаблар асосида ривожлантириш ва ривожланган мамлакатлардаги илғор (тан олинган рейтинг ташкилотлари - ТҲE, ҚС - маълумотлари бўйича биринчи 1000 таликка кирган) олий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш;
- илмий тадқиқот дастурларини халқаро талаблар асосида ривожлантириш ва халқаро илмий мактаблар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш;
- салохиятни ривожланиш дастурларини такомиллаштириш ва халқаро илғор олий таълим ва илмий муассасалар, халқаро жамғармалар ва донорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш;
- профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабаларнинг халқаро хамкорлик йўналишидаги фаолиятларда фаол иштирок этиши учун зарур ва рағбатлантирувчи шарт-шароитларни яратиш, халқаро фаолиятлар жараёни ва натижаларини объектив ва шаффоф мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
- халқаро миқёсда ўтказилдиган олий таълим муассасалари талабалари олимпиадаларига институт иқтидорли талабаларини танлаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш;
- институтнинг халқаро майдондаги академик жозибадорлигини оширган ҳолда хорижий талабаларни кенг жалб этиш;
- институтга бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнига илғор хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш.