Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда

Ходимлар бўлими

Турсунов Феруз Юлдошевич

Кадрлар бўлими бошлиғи:

Турсунов Феруз Юлдошевич

Қабул вақти:

Телефон: 

E-mail: tursunovferuz6@gmail.com

Бўлим ҳақида

Кадрлар бўлими ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунлари Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлиси қарорлари, Меҳнат кодекси, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, филиал Кадрлар бўлими Низоми ва ҳар йили филиал директори томонидан тасдиқланган Кадрлар бўлимининг йиллик иш режасига мувофиқ юритади.

Филиал кадрлар бўлими қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • филиал раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари билан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” га мувофиқ замонавий талабларга жавоб берувчи кадрлар тайёрлаш жараёни учун лаёқатли, юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, илмий ютуқларга эришган ижодий-илмий салоҳиятли, юқори идрок ва ахлоқли ходимларни танлаш-саралаш, ишга қабул қилиш;
  • профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиради;
  • меҳнат дафтарчаларини сақлаш, тўлдириш, кадрлар бўйича белгиланган хужжатларни расмийлаштириш;
  • таътилга чиқиш графикларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
  • меҳнатга лаёқацизлик варақаларини расмийлаштириш ва руйхатга олиш;
  • рағбатлантириш ва мукофотлаш бўйича маълумотларни ҳисобга олиш;
  • ходимларга нафақа белгилаш бўйича хужжатларни тайёрлаш;
  • хизмат сафарларини расмийлаштириш ва хизмат сафарлари бўйича буйруқларни тайёрлаш;
  • филиал ходимлари бўйича маълумотлар базасини шаклантириш ва доимий янгилаб бориш;
  • таълимнинг барча шакллари бўйича филиал талабаларининг шахсий ҳужжатларини қабул қилиш, юритиш ва сақлаш;
  • талабалар бўйича буйруқларни қайд этиш ва текшириш (қабул қилинганлиги, бошқа жойга ўтказилганлиги, тикланганлиги, талабалар сафидан чиқарилганлиги, рағбатлантирилганлиги ва бошқалар);
  • битирувчилар ва талабалар сафидан чиқарилган талабалар шахсий ҳужжатларини белгиланган тартибда юритиш ва архивга топшириш;
  • битирувчи талабаларга дипломларни расмийлаштириш, қайд этиш ва топшириш;
  • ҳар ойда туман бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни топшириш.