Илтимос кутинг
маълумотлар юкланмоқда
Жамоат ташкилотлари
Касаба уюшмаси
Хотин қизлар бўлими

Хотин қизлар бўлими

Хотин қизлар кенгаши раиси:

Расулова Моҳира Саъдуллаевна

Қабул вақти:

Телефон: (+99891) 321-33-41

E-mail: 

 

Хотин-қизлар масалалари бўйича маслахат кенгаши раисининг вазифалари

 

- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш чораларини кўриш;

- Олий таълим муассасалари талабалари орасида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг салбий оқибатлари юзасидан тизимли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

- ОТМда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида иқтидорли, салоҳиятли кадрларни аниқлаб, улардан захира кадрларини шакллантириш;

- ОТМ муассасаларида талаба қизларни ахлоқий ва эстетик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш;

- Қизларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш ва ишга жойлашишига алоҳида эътибор қаратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- Нотинч оилалар билан ишлаш ва бундай оилаларда яшаётган талаба-қизларга алоҳида эътибор қаратишни тизимли йўлга қўйиш;

- Талабалар турар жойларида, хусусий хонадонлар ва ижарада яшовчи хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ижодий, касбий, бадиий тўгарак-клублар фаолиятини янада кучайтириш бўйича ягона тизим ишлаб чиқиш ва қатъий назоратга олиш;

- Хотин-қизлар ўртасида таълим, илм-фан соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни ривожлантириш;

-Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, билан тақдирлаш бўича тизимда самарали фаолият юритаётган ходимларни тавсия этиш юзасидан таклиф киритиш ҳамда  номзодларни танлашда қонунийлик, ижтимоий адолат, шаффофлик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш;

- ОТМда хотин-қизларга яратилган имкониятлар, амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ОАВ орқали ёритиб бориш.