![]() |
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: Рўзиқулов Бунёдбек Бахтиёр ўғлиҚабул вақти: Телефон: +998 97 222 41 49 E-mail: bunyod_2020@mail.ru |
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 2019 йил 4-сентябрьда ташкил этилган. Бўлим ўз вазифаларидан келиб чиқиб, талабаларни миллий истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она Ватанга меҳр – муҳаббат, озод ва обод мамлакат барпо этишдек улуғ ва олийжаноб мақсадга эътиқод, жасурлик ва фидоийлик руҳида тарбиялашга доир филиалда ўтказиладиган маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этади. Шунингдек, иқтидорли талаба-ёшларимизни билим ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида турли илмий, ижодий ва бадиий тўгараклар, клуб ва йиғинларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Шу билан бирга талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши ҳамда филиал Ахборот ресурс марказининг маънавий-маърифий ҳаётини назорат қилиб боради.
Бўлим юқоридаги ишларни амалга оширишда филиалнинг жамоат ташкилотлари яъни филиал Касаба уюшмаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Хотин-қизлар кенгаши, “Гуманитар фанлар” ҳамда “Математика ва табиий фанлар” кафедралари билан чамбарчас ҳолда фаолият олиб боради.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими филиал жамоаси, айниқса талаба-ёшлар ўртасида миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматларини улуғлашга, жисмонан соғлом, ақлан етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи баркамол ёшларни тарбиялашга йўналтирилган узоқ муддатли, кенг кўламли маънавий-ахлоқий тарбия дастурини амалга оширади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ҳамда филиал ички тартиб-қоидаси ва ушбу бўлим Низомига биноан фаолият кўрсатади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг асосий мақсади - талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидоий, ватанпарвар шахси сифатида тарбиялашдан иборат.
Маънавий-маърифий ва тарбия ишнинг асосий йўналишлари:
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг асосий вазифалари: