 |
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти директори:
Муқимов Зарип Мажлисович
Қабул вақти:
Телефон: (+998)-75-224-19-72
E-mail: direktor@tiiamekb.uz
|
Филиал директорининг лавозим вазифалари
Филиал директорининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари ва фармойишлари, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
- юксак маънавий-ахлокий фазилатли, мустакил фикрлашга қодир бўлган, бозор шароитида ишни ташкил этишнинг усулларини эгаллаган юқори маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
- давлат таълим стандартлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
- филиалда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;
- филиал таркибий тузилмасидаги барча бўлинмалар ваколатларини белгилаб бериш, фаолиятларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, олий таълим муассасасининг бошқарув лавозимларига муносиб кадрларни тайёрлаш, ходимларни танлаш, раҳбарлик лавозимига тавсия этиш ва ишга қабул қилиш;
- ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, интизомий жазо чораларини қўллаш;
- филиал даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
- илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
- узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
- ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- маънавий-маърифий, тарбиявий ишларга раҳбарлик этиш, ходимлар ва талабаларда миллий ғояни шакллантириш;
- талабаликка, магистратура ва стажёр-тадкикотчи-изланувчи- изланувчилар институтига қабул қилиш, ўқишдан четлатиш, тиклаш, ички тартибга риоя этилишини таъминлаш;
- профессор-ўқитувчиларнинг касбий малака оширишларини таъминлаш;
- талабалар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, илмий-педагогик ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги шароитларни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
- факультетлар ва кафедралар фаолияти, ўқув жараёни, маърузалар, амалий ва лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, бошқа турдаги машғулотлар сифатининг доимий назорат этилишини таъминлаш;
- таълим муассасасида мутахассислар тайёрланадиган йўналиш ва ихтисосликлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш (илмий-амалий конференциялар ўтказиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, ахборот маконидан фойдаланиш шароитларини яратиш, фан-техника, технологиялар ривожланишига тааллуқли адабиёт, информацион материалларни келтириш), бунинг асосида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув адабиётларини такомиллаштириб боришни таъминлаш, илмий изланишларни йўналтириб бориш;
- маркетинг хизматини ривожлантириб, таълим йўналиши ва ихтисосликларга талаб ва эҳтиёжни ўрганишни, битирувчиларни амалда ишга жойлашиши таҳлилини, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш борасида ҳамкорлик шартномалари тузишни ташкил этиш;
- институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, олий таълим муассасаси Илмий Кенгашига раҳбарлик қилиш, олий таълим муассасасининг таркибий тузилишини такомиллаштириш, таркибий бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш, ўзгартириш;
- хорижий ҳамкорлар билан илмий-ижодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантлар жалб этилишини таъминлаш, қўшма корхона (кафедра, илмий марказ, илмий тадқиқотлар, лойиҳалар ва ҳ.к.)лар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш;
- жамоат ташкилотлари, васийлар кенгаши ва бошка шу каби нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини олиб бориш;
- таълим жараёнини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан белгиланган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш;
- амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.